Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Максим Галкиннинг Украина урушига қарши фикрлари изсиз кетмади...

Максим Галкиннинг Украина урушига қарши фикрлари изсиз кетмади...

Фото: ТАСС

Россия адлия вазирлиги таниқли сўз устаси ва шоумен Максим Галкинни жисмоний шахс сифатида хорижий агентлар рўйхатига киритди.  

Вазирлик Галкин Украинадан маблағ олган ҳолда сиёсий фаолият билан шуғулланмоқда деб ҳисоблайди.

Россия қонунчилигига кўра, хорижий агент деб топилган ОАВ ва жисмоний шахслар ҳар бир оммавий чиқишида мазкур мақомини кўрсатиши, адлия идорасига даромаду харажатлари юзасидан мунтазам ҳисобот бериши лозим. Бу борадаги талабларни бузган хорижий агентлар рўйхатидаги жисмоний шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

М.Галкин Россия Украинага босқин бошлаганидан бери Исроилда яшаб келмоқда. Сўз устаси кўпдан буён урушни очиқдан-очиқ қоралаб баёнотлар бермоқда. Жумладан, у Украинанинг Одесса шаҳридаги тинч аҳоли уйлари насронийларнинг Пасха байрами арафасида вайрон этилганини таассуфланарли ҳолат деб баҳолаган эди. Сўз устаси сўнгги фожиаларда Россия айбдор эканини таъкидлаган.

Сентябь ойи бошида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков М.Галкин ўта ёмон баёнотлар бергани, у танлаган йўл расмий Москва билан айро эканини айтган эди.

Кескин сиёсий фикрлари ортидан М.Галкин миллионлаб даромаддан маҳрум бўлган – Россияда ўтиши режалаштирилган концертлари тақиқланган, реклама шартномалари бекор қилинган. Санъаткор хориждаги концертларидан тушган маблағнинг маълум қисмини Украина қочқинларига кўмак учун ажратишини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг