Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Макроннинг жорий йилда Ўзбекистонга ташрифи кутиляпти

Макроннинг жорий йилда Ўзбекистонга ташрифи кутиляпти

Франция президенти Эммануэл Макроннинг жорий йилда Ўзбекистонга ташрифи кутиляпти. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига таяниб Newshub.uz ёзмоқда.

«Франция президенти Макроннинг бу йил Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи амалий аҳамиятга эга бўлиши учун икки мамлакат ҳукуматларининг саъй-ҳаракатлари талаб этилади», дейди Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2022 йил ёзида Францияга расмий ташрифи чоғида 14 та ҳужжат имзоланган, қиймати 6 миллиард евродан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган эди. Давлат раҳбарлари икки мамлакат муносабатларини юқори даражадаги ҳар томонлама шериклик даражасига олиб чиқишга келишиб олишган ва ташриф сўнггида Мирзиёев Макронни ҳам Ўзбекистонга таклиф қилган эди.

Wikipedia'даги маълумотга кўра, Франция президенти Эммануэл Макрон ташрифи давомида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистонга Венгрия президенти Каталин Новак, Япония бош вазири Фумио Кишида, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун ва Сингапур президенти Ҳалима Ёқубнинг ташрифлари режада бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг