Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Макрон ўт билан ўйнашмоқда» — Россия Ташқи ишлар вазирлиги кескин баёнот берди

«Макрон ўт билан ўйнашмоқда» — Россия Ташқи ишлар вазирлиги кескин баёнот берди

Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага ҳарбий контингент юбориш эҳтимоли бўйича мунозараларни бошлаб, ўт билан ўйнамоқда, дейди Россия ТИВ вакили Алексей Полишук.

«Бундай суҳбатлар хавотирга сабаб бўлмасдан қолмайди. Украинага ҳарбий аралашувга чақираётган сиёсатчилар ўт билан ўйнашмоқда», — деди дипломат Франция раҳбарининг тегишли баёнотларини шарҳлар экан.

Унинг фикрича, кўплаб ғарб сиёсатчилари ўз давлатларининг миллий манфаатларини сиёсий вазият учун қурбон қилишмоқда. «Афтидан, улар инқирознинг кучайиши ва хавф ошишини тушунмаётганга ўхшайди. Бу сиёсий инфантилизм. Киев режимига қурол-яроғ етказишда давом этиш оқибатлари ҳақида бизнинг огоҳлантиришларимиз эътиборга олинмаяпти», — дея таъкидлаган Полишук.

Аввалроқ Макрон Ғарбнинг 20 га яқин давлати вакиллари иштирокида Парижда бўлиб ўтган учрашувда Украинага қуруқликдаги қўшинлар юборилиши мумкинлиги мавзуси кўтарилганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, иштирокчилар бу масала бўйича консенсусга эриша олишмаган, аммо келажакда бундай сценарийни ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг