Макрон Эронни Украинадаги можарода Россияни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди
Франция президенти Эммануэл Макрон Эронни Украинадаги можарода Россияни қўллаб-қувватлашни дарҳол тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
Макрон Эрон президенти Иброҳим Раиси билан телефон суҳбати чоғида Эроннинг Россияга учувчисиз учоқларни етказиб бериши инсонпарварлик ва хавфсизлик учун оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирган.
Аввалроқ, Макрон Ғарб Украинага аниқ ва ишончли хавфсизлик кафолатларини тақдим этиши кераклигини таъкидлаган эди. Унинг қайд этишича, бу масала яқин ҳафталарда жамоавий муҳокамалар мавзусига айланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter