Макрон: «Буниси ҳолва, Путин бутун Украинани назоратига олмоқчи»
Бугун, 3 март куни Франция президенти Эммануэл Макрон ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефонда мулоқот бўлиб ўтди.
Макрон ярим соат давом этган суҳбатдан олган хулосаларини очиқлади.
Макроннинг таъкидлашича, ҳозирги воқеалар «ҳолва бўлиб қолади», негаки Путин бутун Украинани босиб олишни кўзлаяпти. Путин Украинани тўлиқ «назорати остига олиш» қарорида жуда қатъий турибди.
Россия президенти рус армиясининг операцияси Москва режаси бўйича давом этаётганини билдирган. Шу боис, агарда Украина ҳукумати унинг шартларини қабул қилмас экан, вазият қалтислашиб бораверишини таъкидлаган.
Путин Украинани «денацифиакациялаш» нияти борлигини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу суҳбатдан сўнг Россия томони берган баёнотда Путин Макронга Россиянинг шартларини батафсил баён қилгани, жумладан, Украина «ҳудудидан Россия учун ҳеч қачон таҳдидлар бўлмаслиги учун» Украинанинг нейтрал мақоми ва демилитаризацияси ҳақида сўз боргани айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter