Маҳмуд Аббос яна шифохонага тушиб қолди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос тиббий текширувдан ўтказиш мақсадида яна шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, президент Рамаллоҳ шаҳридаги шифохонага тиббий текширувдан ўтказиш мақсадида жойлаштирилган.
Соғлиғи яхши эмаслиги туфайли Маҳмуд Аббос футбол бўйича жаҳон чемпионати финалини томоша қилиш учун шу йил 15 июль куни Россияга кела олмайди.
Аввалроқ Аббос шифохонадан чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
83 ёшли президент қулоғидан операция бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter