Мафиянинг 85 ёшли собиқ етакчиси бир умрга қамалди
Сицилия мафияси — «Коза Ностра»нинг АҚШ шўъбаси собиқ етакчиси, 85 ёшли Френсис Салемм 1993 йилдаги қотиллиги учун умрбод қамоқ жазоси олди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.
«Кадиллак Фрэнк» (унинг лақаби) 1993 йили тунги клуб хўжайини Стивен ДиСаррони мафия сирларини ҳукуматга айтиб қўйишидан чўчиб ўлдириб юборган.
Салеммни жазолашни узоқ вақт кутишди. Чунки 90-йиллар охиридан у гувоҳларни ҳимоя қилиш дастури туфайли дахлсиз қолаётганди, бироқ 2004 йилга келиб берган гувоҳлиги ёлғонлиги фош бўлгач жазоланишига бир баҳя қолди. Кейин яна шу дастур ҳимоясига ўтиб олди.
Бироқ бу сафар оғир жазода қочиб қутула олмади, дастур ҳам ёрдам бермади, ёши бир жойга бориб қолганига ҳам қараб ўтиришмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter