Лвовда ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди (фото)
Украинанинг Лвов шаҳри мери Андрей Садовийнинг айтишича, ракета ҳужуми қурбонлари сони 10 кишига етган.
7 июлга ўтар кечаси у вайрон бўлган турар жой биносида қутқарувчилар яна бир аёлнинг жасадини топишди, деб маълум қилди.
«Шу билан қидирув-қутқарув операциясини якунлади», деди Садовий.
Маълумот учун, 6 июлга ўтар кечаси рус қўшинлари Лвовга ракета ҳужуми уюштирди. Ракета парчалари турар-жой биносини вайрон қилган ва яна 35 та бинога зарар етказган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter