Лукашенконинг самолёти Украина ҳаво кенгликларига қўйилмади
Бортида Александр Лукашенкони олиб учган самолёт Украина ҳаво кенгликларини четлаб учишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Avia.pro» хабар берди.
Экспертларнинг фикрича, воқеага сабаблардан бири Лукашенко бот-бот Киев шаънига танқидлар ёғдириб туришидир.
Интернетда ушбу парвоз схемаси пайдо бўлди: кўриш мумкинки, украиналиклар рухсат беришганида, Лукашенконинг самолёти Украинанинг қоқ ўртасидан, Россияга қўшилганини Минск тан олмаган Қрим яриморолининг устидан ҳам учиб ўтиши мумкин эди.
Лукашенко Сочига учганди: бугун Россия ва Беларусь давлат раҳбарлари учрашуви белгиланганди.
Айрим хабарларга кўра, Лукашенко ва Путин Иттифоқдош давлат хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишади. Бошқа бир хабарда Лукашенко $3 млрд. кредит сўраш учун келгани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter