Лотереяда $10 млн ютган америкалик бир умрга қамалди
АҚШнинг Шимолий Каролина штатида яшовчи Майкл Ҳилл 2017 йилда лотереяда $10 млн ютганди.
27 май куни у бир умрга озодликдан маҳрум этилди — ўз таниши Кеонна Грэм исмли қизни ўлдиргани исботланди. Бу ҳақда 30 май куни «The News & Observer» газетаси хабар берди.
23 ёшли Грэм 2020 йилнинг 20 июнида бедарак йўқолган. Кейинчалик унинг жасади ўқотар қуролдан жароҳат изи билан меҳмонхонада топилган. Шимолий Каролина 15-прокурорлик округи пресс-релизида таъкидланишича, меҳмонхонадаги видеокузатув камералари 54 ёшли Ҳилл Грэмнинг хонасига кирган ягона одам эканини тасдиқлаган.
Айбланувчининг ўзи ҳам қилмишига иқрор бўлди: таниш қизи меҳмонхонада бошқа эркак билан ёзишаётганини кўрганидан сўнг уни отиб ўлдирган.
2017 йилнинг августида, лотереядаги ғалабадан сўнг, Майкл Ҳилл 10 млн доллар ҳаётини ўзгартириб юборганини айтганди...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter