Лондонда номаълум шахс автомобилини масжид яқинидаги одамлар устига ҳайдади
Лондон шаҳри ғарбида мусулмонлар маркази яқинида бир кимса автомобилини одамлар устига ҳайдади, дея хабар беради «Gazeta.ru» нашри.
Воқеа бугун, 19 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 00:30 да Оксгейт-Лейн туманида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида икки киши жабрланган. Улар шифохонага ётқизилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Автомобил ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинган. Полиция ходимлари уни қидиришяпти. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеанинг терроризмга алоқаси йўқлигини айтишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter