Лондонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Буюк Британия пойтахти Лондонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Коронавирус янги штаммининг шиддат билан тарқалаётгани шунга мажбур қилди.
Шаҳар мэри Содиқ Хон «Sky News» телеканали орқали қилган мурожаатида қатор мутахассислар билан бамаслаҳат шу қарорга келинганини таъкидлади. Мутахассислар агарда шошилинч чоралар кўрилмас экан, шаҳар шифохоналари «омикрон» штамми билан касалланган беморларга тўлиб кетишидан огоҳлантиришган.
Сўнгги ҳафтада Лондонда ўтган ҳафтага солиштирганда коронавирус билан касалланишлар 28 фоизга ўсган. 13 декабрь куни Буюк Британияда «омикрон» оқибатида илк ўлим ҳолати қайд этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter