Ливан пойтахтида даҳшатли портлаш содир бўлди (видео)
Ливан пойтахти Байрутда аҳоли яшаш ҳудудида кучли портлаш содир бўлди.
Портлаш кучи юқорилигидан унинг эпицентридан бир неча километр узоқликда жойлашган бинолар деразаларигача парчаланиб кетган.
Маълум қилинишича, портлаш кучидан кўплаб одамлар жароҳат олган.
Портлашдан бир нечта уйлар вайрон бўлган, вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин.
Ливан оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, портлашга пиротехника сақланадиган омборлардан бирида ёнғин юзага келгани сабаб бўлган.
Video of the explosion that rocked #Beirut not long ago
— Intel Air & Sea (@air_intel) August 4, 2020
pic.twitter.com/Lt1kahDXEt
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter