Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Литва Украинага юзлаб трансформатор ва икки миллион евро беради

Литва Украинага юзлаб трансформатор ва икки миллион евро беради

Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускаснинг айтишича, Литва энергетика секторини қайта тиклаш учун Киевга яна икки миллион евро юборади.

Хабар қилинишича, Литва энергетика компаниялари Украина энергетика секторини тиклаш учун уч миллион евро ёрдам юборган. Бунга қўшимча равишда яна 2 миллион евро ёрдам юборилиши кўзланмоқда.

Бундан ташқари, энергетика инфратузилмасини тиклаш учун Литвадан Украинага 114 та трансформатор ортилган олтита юк машинаси жўнатилди. Мамлакат жами 252 та трансформаторни Украинага бепул бериш ниятида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг