Лавров Ўзбекистонга келади
14 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Қайд этилишича, учрашув давомида МДҲ мамлакатлари ТИВларининг ўтган йилги маслаҳатлашувлари якунлари, шунингдек, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳаракатлар дастурини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.
Россия ташқи ишлар вазири ўтган йили ҳам Тошкентга келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter