«Лаура» довули АҚШга етиб борди: биринчи зарбани Луизиана қабул қилиб олди (видео)
«Лаура» довули АҚШнинг Луизиана штати соҳилларига етиб боргани ҳақида мамлакат Довулларни кузатиш миллий маркази хабар берди. Табиий офат видеотасвирлари интернетда тарқай бошлади.
1:40 am. Stronger. Meaner. #Hurricane #LAURA in Sulphur #Louisiana pic.twitter.com/1XKuljAbBz
— Josh Morgerman (@iCyclone) August 27, 2020
Довул кучли ёмғир ва шамол (240 км/соат) ҳамроҳлигида кечиб, жойларни сув босмоқда. Илгари тарқатилган хабарларда Техас ва Луизиана штатларида аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилгани айтилган.
Бунгача «Лаура» Куба ва Гаити бўйлаб ёпирилиб, ўнлаб инсонлар қурбон бўлганди.
«Лаура»нинг кейинги нишони — Техас штати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter