Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

КХДР Жанубий Корея ҳудудида варақа тарқатмоқчи

КХДР Жанубий Корея ҳудудида варақа тарқатмоқчи

Фото: РИА Новости

КХДР пойтахтида 12 миллионта варақа тайёрланди. Ушбу варақалар Жанубий Корея ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган.

Шунингдек бошқа шаҳарлардаги босмахоналарда ҳам ташвиқот варақалари тайёрланмоқда. Улар уч мингта ҳаво шарлари орқали чегарадан ўтказилиши режалаштирилган. Чегараолди ҳудудлари очилиши ҳамоно шимолий кореялик талабалар варақаларни жўнатишни бошлашади.

Бироз вақт муқаддам КХДР ўз қўшинларини Жанубий Корея билан ўртадаги бетараф ҳудудга кирита бошлаганди. 16 июн куни шимолликлар жануб билан мулоқот қилишга мўлжалланган алоқа тизимини портлатиб юборишган эди.

Айни вақтда ҳар икки давлат ўртасидаги муносабатлар анча таранг ҳолатда турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг