Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Курд қуролли гуруҳлари ё қуролларини ташлайди ёки Сурия ерларига дафн этилади – Эрдўғон

Курд қуролли гуруҳлари ё қуролларини ташлайди ёки Сурия ерларига дафн этилади – Эрдўғон

Ражаб Тоййиб Эрдўғон чоршанба куни Суриядаги курд жангарилари ҳамда Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётган суриялик жангчилар ўртасида тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда, курд жангарилари ё қуролларини қўйишини ёки «дафн этилишини» айтди.

Туркия президентининг сўзларига кўра, Анқара Суриядаги террорчилик ташкилотларини, биринчи навбатда, ИШИД ва Курдистон ишчилар партиясини йўқ қилишга қатъий қарор қилган.

Асад кетганидан кейин Анқара бир неча бор курд жангари гуруҳлари тарқатиб юборилиши кераклигини, Сурия келажагида ушбу гуруҳга жой йўқлигини таъкидлаб келмоқда.

«Бу иккала гуруҳ ҳам Туркия ва Суриянинг омон қолишига таҳдид солади. Aйирмачи-жиноятчилар ё қуролларини ташлайди ёки қуроллари билан бирга Сурия тупроғида дафн этилади. Биз билан курд биродарларимиз орасига қонли девор қурмоқчи бўлган террор ташкилотини йўқ қиламиз», – деди Эрдоған парламентдаги чиқишида.

Маълумот учун, Туркия АҚШ билан иттифоқдош Сурия Демократик кучларининг (SDF) асосий таркибий қисми бўлган курд YPG бўлинмасини 1984 йилдан бери Туркия давлатига қарши курашиб келаётган Курдистон Ишчилар партияси (PKK) милициясининг давоми сифатида кўради.

PKK Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террор ташкилоти деб топилган. Анқара бир неча бор НАТО иттифоқчиси Вашингтон ва бошқаларни YPGни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг