Кураш бўйича Эрон чемпиони қатл этилди
Эронда кураш бўйича чемпион Навид Афкари Санжари ўлимга ҳукм этилгани хабар қилинган эди.
Эрон Ислом республикаси 2018 йилда ҳукуматга қарши акцияларда фаол иштирок этгани учун спортчининг устидан шундай ҳукм чиқарганди.
Ҳукм бугун, 12 сентябрь куни ижро этилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Афкарининг икки укаси Воҳид ва Ҳабибга ҳам суд ҳукми ўқилган. Укалари 74 марта қамчи билан саваланиб, бири 54 йилга, иккинчиси эса 27 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter