Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Крокус»га ҳужумда гумонланганлар сўроқ қилинди

«Крокус»га ҳужумда гумонланганлар сўроқ қилинди

Россия давлат телевидениеси «Крокус Сити Холл» концерт залига ҳужум қилишда айбланаётганларнинг сўроқлари акс этган видеоёзувлардан парчаларни тарқатди. Кадрлар телеканалга ФСБ томонидан тақдим этилган.

Видеода айбланувчиларнинг даъво қилишича, ҳужумдан сўнг уларга пулни олиш учун Киев томон бориш айтилган.

Гумондорлардан ҳужумдан кейин қандай режалари борлиги сўралганда: «Киев томон», деб жавоб берганди. «Сайфулло бизга Украинага, Киевга боришни айтди. У ерда эса бир миллион рублдан беришади», деди айбланаётганлардан бири Саидакрами Ражабализода.

Бу Россия расмийлари, жумладан, президент Владимир Путиннинг «Крокус»га қилинган ҳужумда Украинани ҳеч бир далилсиз айблаш ҳолатининг биринчиси эмас.

Украина унга қарши ҳар қандай айбловларни рад этади.

144 кишининг ҳаётига зомин бўлган «Крокус Сити Холл»га ҳужум 22 март куни кечқурун содир бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИДнинг бўлинмаси ўз зиммасига олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг