«Крокус» терактида ҳалок бўлганлар сони ошди
Крокусдаги теракт оқибатида олти нафар бола ҳалок бўлди, яна етти нафари жабрланди. Вафот этганларнинг умумий сони 145 кишига етди.
«Крокус Сити Холл»даги теракт оқибатида ҳалок бўлган болалар сони олти нафарга етди, дея маълум қилди Президентнинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Белова. Аввалроқ Москва вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш нафар бола ҳалок бўлгани, яна 15 нафари жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.
«Айни дамда бизда олти бола ҳалок бўлгани ва етти нафар яралангани ҳақида маълумот бор», — деди Лвова-Белова. Унинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг икки нафарининг аҳволи оғир, уч нафарининг аҳволи ўртача, яна икки нафарининг аҳволи амбулатория шароитида даволанмоқда. Шифокорлар уларнинг соғлиғи ҳақида ижобий прогнозлар билдиришмоқда, дея қўшимча қилди омбудсман.
Шундай қилиб, теракт оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 145 кишига етди. Аввалроқ Москва вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 144 киши ҳалок бўлгани ва 551 киши яралангани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter