Криптовалюта билан шуғулланганларга 10 йил қамоқ — Хитой
ХХР Олий халқ суди криптовалюталар бўйича операциялар билан шуғулланишни жиноятга тенглаштирди, деб хабар берди «South China Morning Post» газетаси.
Операцияларда айланган маблағга қараб жарималар белгиланади. 100 минг юан ($15 800)дан ошса «йирик» деб таснифланади. Агарда маблағ 50 млн. юандан юқори бўлса, «фавқулодда жиддий» саналиб, 10 йилдан кўпроқ муддатга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Янги тартиб 1 мартдан кучга киради.
Пекин криптовалюталар ва майнингга қарши қаттиқ курашяпти. Хитой банкларига биткоин билан шуғулланиш 2013 йилдаёқ тақиқланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter