Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кремль Путин ва Зеленскийнинг Қозоғистонда учрашуви таклифига жавоб қайтарди

Кремль Путин ва Зеленскийнинг Қозоғистонда учрашуви таклифига жавоб қайтарди

«Кремль Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг Москва ва Киев муносабатларини яхшилашга қаратилган саъйи-ҳаракатларини юқори баҳолайди» -, дейди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Песковнинг айтишича, Россия етакчиси Путин Украина президенти Зеленский билан учрашишдан ҳеч қачон бош тортмаган, бироқ ҳозир ҳамманинг диққати «норманд шаклидаги» учрашувга қаратилган.

«Путин шунчаки учрашув ўтказиш кам фойда келтиради деб ҳисоблайди. Учрашувга яхши тайёрланган бўлиш керак. Шу боис ҳозирда барчамиз диққатимизни «норманд шаклидаги» жараёнлар тайёргарликларига қаратганмиз. Бунинг учун, албатта, томонлар Минскда ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарган бўлишлари шарт» - дея Песковдан иқтибос келтирмоқда «РИА» Новости.

Президент котиби давлат раҳбари ҳамиша Киев ва Москва муносабатларининг яхшиланиши ва нормал ҳолатга қайтиши тарафдори бўлганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев Путин ва Зеленскийга Қозоғистонда учрашишни таклиф қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг