Коронавирусга чалинганларда хавфли касаллик аниқланди
Ҳиндистоннинг Гужарат штати шифокорлари моғор замбуруғлари чақирувчи ноёб касаллик — мукоромикоз (қора моғор) тарқалишини қайд этишди. Бу ҳақда India Today хабар бермоқда.
Журналистларнинг таъкидлашича, мамлакатда 100 дан ортиқ одам касалликни юқтириб олган. Икки кун аввал нашр мукормикоз билан касалланган 40 та ҳолат ҳақида хабар берганди: уларнинг саккизтаси кўриш қобилиятини йўқотди.
Газетанинг ёзишича, «қора моғор» бошқалардан кўра коронавирус билан касалланганлар ҳамда COVID-19ни бошидан ўтказганларга кўпроқ хавф солади.
Ҳиндистон ҳукумати касалликка қарши курашиш чораларини кўра бошлади. Гужарат штати беморларни даволаш учун беш минг инъекцияга буюртма берган. Бундан ташқари, ҳукумат штатнинг айрим шифохоналарида мукомикоз билан касалланганлар учун махсус бўлимларни ташкил этди.
Мукормикоз тери қопламаси ва ички аъзолар шикастланиши билан ажралиб туради. Бу эса ўлимга олиб келиши мумкин. PTI янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Ҳиндистоннинг бир нечта фуқароси қора моғор билан касалланганидан сўнг вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter