Коронавирусга чалинган россиялик қўшиқчи туғруқ пайтида жон берди
Коронавирусни юқтириб олган Лилия Сабирова туғруқ пайтида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Россия Татарстан» хабар берди.
Аёлнинг аҳволи ўпкаси шикастлангани боис жуда оғир эди. Бола ўлик туғилди.
Қўшиқчининг турмуш ўртоғи Гадель Галимзяновнинг сўзларига кўра, улар рафиқаси билан беш йил турмуш қуришди. Ўғилнинг дунёга келиши эса оилада узоқ кутилган орзу эди. Улар ўғлига Жамил деб исм қўйишни ният қилишганди.
Лилия Сабировани чақалоғи билан бирга Қозондаги қабристонга дафн этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter