Коронавирус Болгария бош вазири офисигача кириб борди
Болгария бош вазири офисининг раҳбарида коронавирус аниқланди, шу боисдан ҳукумат раҳбари ҳам карантинга кетишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Novinite» портали хабар берди.
«Бош вазир Бойко Борисов офисининг раҳбари Деница Желева коронавирусга топширган тест мусбат чиқди. Бош вазирнинг тести манфий, бироқ у ҳам карантинда», — дейилади хабарда.
Болгария делегацияси Брюсселдан қайтганидан сўнг Желева коронавирусга топширган тест мусбат чиқди. Борисовнинг такрорий тести ҳам манфий чиққан.
Маълумот учун: «Worldometer»га кўра, Болгарияда коронавирусни юқтирганлар жами сони 10 123 нафарга етган, соғайганлар — 5 252 нафар, вафот этганлар — 337 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter