Коронавирус билан касалланган одам самолётда вафот этди
Германиянинг Hamburger Abendblatt газетаси хабар беришича, Истанбулдан Гамбургга учган Airbus A320 самолётида коронавирус билан касалланган 51 ёшли йўловчи ҳаётдан кўз юмди.
T-online интернет порталига кўра, самолёт 25 октябрь куни тушдан кейин Гамбургга қўнган. Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби йўловчилардан бирининг ўлимини тасдиқлади.
«Йўловчи ўтган ҳафта парвоз пайтида оламдан ўтгани рост. Гамбургга етиб келганида аллақачон жони узилганди», — дея изоҳлади у.
Оммавий ахборот воситалари, шунингдек, бортда вафот этган йўловчининг суд-тиббий экспертизаси доирасида ўтказилган ПЗР тести натижаси мусбат чиққани ҳақида расмий тасдиқ олишга муваффақ бўлди.
Aвиакомпания ҳодисага полиция ва соғлиқни сақлаш идоралари алоқадорлигини таъкидлаб, воқеа юзасидан қўшимча изоҳ беришдан бош тортган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter