Коронавирус беморлари етишмаганидан госпиталлардан бири ёпилди
Эпидемия ўчоғи бўлган Ухан шаҳрида янги типдаги «Covid-19» коронавируси беморлари сони камайгани боис ихтисослашган госпиталлардан бири ёпилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Маълумотларга кўра, 1 мартдан Цзяокоу ҳудудидаги шифохоналардан биридан 34 нафар бемор соғайиб чиққач, қолган 74 нафари бошқа тиббиёт муассасаларига кўчирилган.
Охирги беморлар кўчириб ўтказилгач шифохона дам олиш тартибига ўтган ва бундан кейин беморларни қабул қилмайди.
Сўнгги пайтларда эпидемиологик вазият бутун Хитой ва эпидемия ўчоғи ҳисобланмиш Хубэй провинциясининг ўзида анча яхшиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter