Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таиланд қироли генералга уйланишини эълон қилди

Таиланд қироли генералга уйланишини эълон қилди

Фото: «Google.com»

Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн (Рама X) ўз севлигиси, генерал Сутхидага уйланишини эълон қилди.

66 ёшли қирол тож кийиш маросимидан бир неча кун олдин ўз қарорини маълум қилган. Унинг тахтга ўтириш маросими 4-6 май кунлари ўтиши режалаштирилган. Ўша куни қирол юрадиган кўча бўйига 150 минг фуқаро чиқиши кутилмоқда.

40 ёшли Сутхида қиролнинг шахсий тансоқчилари бошлиғи ҳисобланади. У илгари Thai Airways авиакомпаниясида стюардесса бўлиб ишлаган. Кейинчалик эса валиаҳд шаҳзода Вачиралонгкорннинг оиласини қўриқлаш хизмати бошлиғи вазифасини ўтай бошлади. Рама X унга Тануинг (хоним) унвонини ҳам тақдим этган.

Аввалроқ қирол саройи мулозимлари Сутхида ва Рама X ўртасидаги муносабатларга доир барча хабарларни инкор этиб келаётган эди. Қирол аввал уч марта уйланган, унинг етти нафар фарзанди бор.

Маха Вачиралонгкорн 2016 йилнинг 1 декабрида Рама X номи остида Таиланд тахтига ўтириши расман маълум қилинган эди. У мамлакатни 70 йил бошқарган отаси Пхумипон Адулядетанинг (Рама IX) ўрнини эгаллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг