Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўплаб мигрантлар Россияда яшаш ва ишлаш имкониятидан маҳрум бўлади

Кўплаб мигрантлар Россияда яшаш ва ишлаш имкониятидан маҳрум бўлади

Фото: EPA-EFE

Бундан кейин хориж фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш, вақтинча рўйхатдан ўтишга ариза бериш учун биринчи навбатда COVID-19 учун текширувдан ўтиши керак. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли буйруқ чиқарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Буйруқ билан янги коронавирус инфекцияси тегишли касалликлар рўйхатига киритилди. Энди агар ушбу инфекция аниқланса, бошқа давлатлар фуқароларига Россияда яшаш ва ишлаш имконияти рад этилади.

Коронавирусдан ташқари, ушбу рўйхатга ОИВ, сил, сифилис (захм) ва мохов касаллиги ҳам киритилган.

Буйруқда ёзилишича, Россияда қонуний бўлиш учун чет элликлар юқумли касалликлар бўйича шифокорга бориши ва нуклеин кислотасини кучайтириш усулларидан фойдаланган ҳолда COVID-19га лаборатория текширувидан ўтиши керак, яъни коронавирус учун ПЗР тестини топшириш лозим.

Илгари, рўйхатдан ўтиш ва шартнома асосида Ўзбекистон ҳамда Тожикистон фуқаролари бир йил муддатга патент олишлари мумкин эди, шундан кейин улар расмий меҳнат шартномаси бўйича ишлаган бўлса, мамлакатдан чиқмасдан яна бир марта қайта рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга эдилар. 17 апрель куни Давлат думаси чет эл фуқароларининг Россиядан чиқиб кетмасдан меҳнат патентларини узайтириш ҳуқуқини қонунийлаштирди.

Москва учун 2020 йилда патентнинг ойлик қиймати 5350 рубль (76,6 АҚШ доллари) миқдорида белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг