Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конгода БМТнинг етти нафар аскари ўлдирилди

Конгода БМТнинг етти нафар аскари ўлдирилди

Фото: AFP

Конго Демократик Республикасининг Бени шаҳрида БМТ тинчлик кучларига қарашли етти нафар аскар исёнчилар билан тўқнашувда ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик расман баёнот берди.

Баёнотга кўра, БМТ миссиясининг Конго Республикаси ҳарбий кучлари билан бирга КДР даги «Демократик кучлар альянси» исёнчи гуруҳига қарши ҳарбий амалиёти пайти етти аскар (олти нафари Малави, бири Танзаниядан бўлган) ҳалок бўлган, яна бир нафар ҳарбий бедарак йўқолгани, ўн нафари жароҳат олгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, «ҳаворанг каскалар» 13 ноябрдан бери ушбу ҳарбий операцияда қатнашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг