Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулда ўқув маркази портлатилди, ўттиздан ошиқ киши қурбон бўлган

Кобулда ўқув маркази портлатилди, ўттиздан ошиқ киши қурбон бўлган

Видеодан кадр.

Кобулнинг Дашти-Барчи кварталидаги «Каж» ўқув марказида кучли портлаш содир бўлди.

Бу ҳудудда одатда шиа ҳазоралари истиқомат қилиб келади.

«Толибон» ҳаракати портлаш фактини тасдиқлади, бироқ тафсилотларни келтирмаган. ОАВда тарқалган кадрларга қараганда, ўнлаб одамлар қурбон бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, 20 киши ҳалок бўлган ва 30 киши яраланган.

РИА «Новости» эса 32 киши ўлгани ва 40 киши яраланганини маълум қилмоқда. 

Ҳодиса сабабчиси кириш имтиҳонлари бўлаётган ҳудудга кириб ўзини портлатиб юборгани айтилмоқда. 

Ҳозирда биронта ташкилот портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олганича йўқ. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг