Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулда АҚШ самолёти ҳужуми туфайли тўққиз киши ҳалок бўлди

Кобулда АҚШ самолёти ҳужуми туфайли тўққиз киши ҳалок бўлди

Кобулда АҚШ учувчисиз самолёти ҳужуми оқибатида бир оиланинг тўққиз фуқароси, шу жумладан олти бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN марҳум қариндошига асосланиб маълум қилган.

Оила аъзоларидан бири ҳужум оқибатида қурбон бўлганлар номини бирма-бир санаб ўтган. Энг ёш қурбонлар икки ва уч ёшда бўлган.

Маълум қилинишича барча тўққиз қурбон бир оила аъзолари бўлган.

«Биз ИШИД ёки ДАИШ эмасмиз. Бу менинг акаларим оилалари билан яшайдиган оилавий уй эди»,— деди манба.

Аввалроқ Афғонистоннинг Аriana News телеканали Кобулдаги ракета ҳужуми пайтида олти киши, жумладан, тўрт бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, Кобул аэропортидаги терактдан сўнг, президент Байден ИШИДга қарши ҳаво ҳужумларига буйруқ берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг