Киву кўлида қайиқ ағдарилиши оқибатида 61 киши чўкиб кетди
Конго демократик республикаси билан Руанда чегарасидаги Киву кўлида қайиқ ҳалокати оқибатида 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Actualite» нашри.
Ҳодиса шу ҳафта — 14 июндан 15 июнгача ўтар кечаси содир бўлган. Дастлаб воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар сувдан 20 кишини чиқариб олишга муваффақ бўлгани хабар берилганди.
Вазирлар маҳкамаси баёнотига кўра, Киву кўлида қайиқ ағдарилиб кетиши натижасида жами 61 киши ҳалок бўлган. Жанубий Киву провинцияси транспорт вазирининг айтишича, ҳалокатга ҳаддан ташқари кўп юк ва кучли шамол сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter