Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кимсасиз оролда қолиб кетган 3 та «Робинзон Крузо» қутқарилди (видео)

Кимсасиз оролда қолиб кетган 3 та «Робинзон Крузо» қутқарилди (видео)

Фото: «Edition.cnn.com»

Қайиқлари ҳалокатга учраган икки эркак ва бир аёл Багама оролларида қолиб кетишган, дея хабар берди «Daily Mail» нашри.

8 февраль куни AҚШ соҳил хавфсизлик хизмати вертолёт экипажи Куба билан Флорида-Кис архипелаги ўртасидаги Багама архипелагининг бир қисми бўлган Ангилья-Ки ороллар гуруҳи атрофидаги сувларни кўздан кечирашаётган бўлган. Тўсатдан офицерлар тошлардан ясалган хоч ва байроқларни силкитаётган одамларни пайқаб қолишди. Экипаж уларга озгина озиқ-овқат, сув ва радио улоқтиришди.

9 февраль куни жабрланувчиларни эвакуация қилиш учун қутқарув операцияси ташкил этилди. Учаласи ҳам Куба фуқаролари бўлиб чиқди. Уларнинг айтишича, оролга тахминан беш ҳафта олдин келиб қолишган. Довул пайтида кубаликларнинг қайиғи ағдарилиб кетган. Аммо улар энг яқин қирғоққа сузиб бориб жонларини сақлашга муваффақ бўлишган. «Робинзон Крузо»лар 33 кун чучук сувсиз яшашга мажбур бўлишган. Улар тирик қолиш учун кокос, моллюска ва каламушлар билан озиқланишган.

Соҳил хавфсизлик хизмати бошлиғи Брендон Мюррей аввалига жабрланувчиларни ноқонуний мигрантлар ёки адашиб қолган балиқчилар деб ўйлаган.

«Шу пайтгача оролда бир ойдан ортиқ қолиб кетган одамларни қутқарганимизни эслай олмайман. Бу мен учун янгилик бўлди», — дея тан олди у.

Жабрланган кубаликлар вертолётда шифохонага олиб кетилган. Улар сувсизлик ва чарчоқдан азият чекишган. Аммо соҳил хавфсизлик хизмати ходимининг сўзларига кўра, уларнинг соғлиғида жиддий муаммолар кузатилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг