Ким Чен Иннинг қиёфадоши АҚШ-КХДР саммити арафасида Вьетнамдан чиқариб юборилди
КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг австралиялик қиёфадоши бўлган Х.Говард жорий йилнинг 27-28 феврал кунлари Вьетнамда бўладиган АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари учрашувидан аввал мамлакатдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Говарднинг сўзларига кўра, уни мамлакатдан чиқариб юборишдан олдин бир муддат тутқунликда ушлаб ҳам турганлар.
«Шимолий кореяликларда юмор ҳисси йўқ. Сатира ҳар қандай диктатурага қарши кучли қуролдир», — деган Ким Чен Иннинг қиёфадоши.
Аввал хабар берганимиздек, Доналд Трамп ва Ким Чен Ин 27-28 февраль кунлари Ханойда учрашадилар.
2018 йил 12 июндаги биринчи АҚШ-Шимолий Корея саммитида ҳам Кимнинг қиёфадошига тадбирлар ўтаётган жойга яқинлашиш тақиқланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter