Ким Чен Ин КХДРнинг асосий душмани кимлигини айтди
КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг VIII съездидаги нутқида Вашингтон Пхеньяннинг асосий душмани эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда 9 январь куни Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди.
Шимолий Корея раҳбарига кўра, Қўшма Штатлар маъмуриятидаги мансабларни кимлар эгаллашидан қатъи назар, АҚШнинг КХДРга нисбатан сиёсати ўзгармайди. Фақат «душманларча сиёсат»дан воз кечилсагина ҳар икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши мумкин, таъкидлади Ким Чен Ин.
Пхеньян ўз ядровий қуролланиш дастурини ривожлантиришда давом этади, бироқ улардан душман биринчи бўлиб ҳужум қилган тақдирдагина фойдаланади, ишонтирди шимолий кореяликлар етакчиси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter