Киевда мотам эълон қилинди
Киевда жума кунги йирик ракета ҳужумларидан кейин қурбонлар сони ортди.
«29 декабрь куни пойтахтга қилинган ҳужумда тинч аҳоли ўлими бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди. Шевченко туманидаги омбор биноси вайроналари остидан ҳозирга қадар 16 нафар жасад топилди», — деб ёзди шаҳар мэри Виталий Кличко. Унинг айтишича, 1 январь пойтахтда мотам куни бўлади.
Россиянинг рекорд даражадаги ракеталари ва учувчисиз учоқлари зарбасига учраган Запороже, Днепр ва Одесса шаҳарларида ҳам 2024 йилнинг биринчи кунида мотам маросимлари ўтказилиши хабар қилинган эди. Ҳужумларда қурбон бўлганларнинг умумий сони 39 кишига етди.
Ҳодисага муносабат билдирган Зеленский Украина жавоб зарбаси берилишини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter