Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Киев ва Вашингтон янги учрашув устида ишламоқда – Зеленский

Киев ва Вашингтон янги учрашув устида ишламоқда – Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский чоршанба куни АҚШ ва Украина ўртасидаги музокараларда «ижобий ўзгариш» борлигини ва иккала томон ҳам бўлажак учрашув устида иш бошлаганини айтди.

Зеленский видеомурожаатидан сўнг Х ижтимоий тармоғида унинг штаб бошлиғи Андрей Ермак АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Валс билан телефонда гаплашгани ва натижалар келаси ҳафтада эълон қилиниши мумкинлигини ёзди.

Ермак телефон суҳбатини алоҳида постда тасдиқлади. У «Валс билан адолатли ва мустаҳкам тинчлик сари кейинги қадамларни муҳокама қилгани»ни ёзар экан, Америка Қўшма Штатлари ва Украина ўртасидаги икки томонлама муносабатларда «позицияларни мослаштириш» ҳақида ҳам фикр алмашганини қўшимча қилди.

Зеленский Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммити олдидан «кўп халқаро ишлар» амалга оширилганини ҳам таъкидлади. У Голландия, Португалия, Словения ва Германия раҳбарлари билан суҳбатлашган ва уларга ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.

Бу АҚШ Украина билан разведка маълумотларини алмашишни, яъни мамлакатга рус қўшинларига қарши курашда ёрдам берадиган муҳим маълумотлар оқимини тўхтатганидан кейин содир бўлди.

«Биз орқага қадам ташладик, пауза қилдик ва бу муносабатларнинг барча жиҳатларини кўриб чиқяпмиз», – деган эди АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майк Валс чоршанба кунги чиқишида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг