Киев: Украинанинг НАТОга киришини 20 давлат қўллаб-қувватлади
Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини 20 та давлат қўллаб-қувватлайди, деди Зеленский идораси раҳбари ўринбосари Игор Жовква.
«Бугунги кунга келиб, Украинанинг Альянсга аъзо бўлишини 20 та аъзо давлат томонидан қўллаб-қувватланиши аллақачон расмийлаштирилган», — деб ёзди у ўзининг Facebook’даги саҳифасида.
Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун унинг барча аъзолари, яъни 31 давлатнинг қўллаб-қувватлаши зарур.
Альянс Бош котиби ўринбосари Мирча Жоана иттифоқчилар Украинанинг кириши бўйича консенсусга эга эмаслигини айтди.
«Айни пайтда биз НАТО доирасида консенсусни кўрмаяпмиз. Ўйлайманки, президент Зеленский ҳам шундай катта ва мураккаб уруш кетаётган бир пайтда Украинанинг Альянсга кириши мавзусини кейинга сурилиши кераклигини тушунади», – деган у.
Бироқ НАТО бош котиби ўринбосари Мирча Жоананинг сўзларига кўра, Украина энди иттифоққа ва Ғарб демократияларига «ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter