Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кейинги беш йил Ер юзидаги энг жазирама давр бўлиши мумкин

Кейинги беш йил Ер юзидаги энг жазирама давр бўлиши мумкин

Метеорологлар яқин беш йил ичида рекорд даражадаги иссиқ йил бўлишини кутмоқдалар, дейилади БМТнинг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботида.

Бу ҳақда Axios хабар бермоқда.

Ташкилот маълумотларига кўра, 2021 йилдан 2025 йилгача бўлган даврнинг камида бир йили 90 фоиз тахмин билан «энг иссиқ» бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу интервалнинг ҳар бир йилида қуруқликдаги ўртача ҳарорат саноатлаштиришгача бўлган давр кўрсаткичларидан камида 1 даражадан ошади. 

Метеорологлар ташкилоти раҳбари Петтери Таалас таъкидлаганидек, ҳароратнинг кўтарилиши «дунёда иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришни тезлаштиришга бир огоҳлантиришдир».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг