Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кения нефть экспорт қилишни бошлади

Кения нефть экспорт қилишни бошлади

Ғарбий Африка Республикаси Кения тарихда илк бор нефть экспорт қила бошлади. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакат президенти Уҳуру Кенятта Туркана провинциясида нефть экспорт қилиш бўйича ўтказилган тантанали табирда қатнашиб: «Бугун — тарихий сана. Мамлакатимиз тарихида биринчи марта четга нефть экоспорт қиляпмиз», — деган.

Ҳукумат бундан кейин нефть ва газ экспортига алоҳида аҳамият қаратиб, мамлакат иқтисодиётини тараққий эттиради.

Мамлакатнинг Момбаса портидан нефть Хитой ва Ҳиндистонга ташилади.

Локичар—Ламу шаҳарлари оралиғида 2 миллиард доллар маблағ эвазига барпо этилаётган 890 километрли нефть қувури 2021 йилнинг иккинчи чорагида фойдаланишга топширилади. Қувурлар орқали ҳар куни 100 баррель нефть экспорт қилинади.

Мамлакатда 2012 йили инглиз фирмаси «Tullow oil» томонидан кашф қилинган нефть захираси 750 миллион баррель экани аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг