Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кечки овқатдан сўнг ЖАР президенти карантинга олинди

Кечки овқатдан сўнг ЖАР президенти карантинга олинди

Фото: «REUTERS/Jerome Delay/Pool»

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) президенти Сирил Рамафоса коронавирус инфекциясини юқтирган одам билан мулоқотдан сўнг ўзини ўзи изоляцияга олди. Бу ҳақда бугун, яъни 28 октябрь куни республика раҳбари маъмурияти хабар берди.

«2020 йил 24 октябрь, шанба куни президент ташриф буюрган кечки овқат иштирокчиларидан бирида COVID-19га топширган тест натижаси мусбат чиққач Сирил Рамафоса ўзини ўзи изоляцияга олди», — дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбир Йоханнесбургдаги меҳмонхонада бўлиб ўтган, кечки овқатда 35 киши иштирок этган.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда давлат раҳбарида ҳеч қандай аломат қайд этилмаган. У масофадан туриб ўз мажбуриятларини бажаради ва карантин қоидаларига риоя қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг