«Катта олма» болаларни ковидга қарши вакцинага қизиқтириш йўлини топди
Коронавирусга қарши эмланган 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 100 доллар олишлари мумкин, деди Нью-Йорк мэри Билл де Блазио.
Нью-Йорк ҳукумати COVID-19 га қарши эмланган болаларга юз доллар таклиф қилди.
Аввалроқ FDA ва CDC тиббий регуляторлари 5-11 ёшли болаларни эмлаш учун Pfizer вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади. Гарчи болалар орасида коронавирусдан асоратлар ёки ўлим ҳолатлари камдан-кам учраса-да, COVID-19 билан касалланганларнинг тўртдан бир қисмини болалар ташкил этмоқда.
«5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар шаҳардаги эмлаш марказида COVID-19 вакцинасини олишса, 100 доллар олиш ҳуқуқига эга бўлади», – деб ёзди де Блазио Twitterдаги ўзининг саҳифасида.
Ҳозирда «Катта олма» (Нью-Йоркни шундай деб ҳам аташади) аҳолисининг 67,4 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Қисман эмланган – 6,4%. Шу билан бирга, шаҳар аҳолисининг 26,3 фоизи ҳалигача эмланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter