Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хонасини 8 сонияга тарк этган меҳмонга 3500 доллар жарима солинди

Хонасини 8 сонияга тарк этган меҳмонга 3500 доллар жарима солинди

Иллюстратив фото

Тайвандаги меҳмонхонада жойлашган филиппинлик хонасини 8 сонияга тарк этиб, ўзини иҳоталаш тартибини бузгани учун учун 3500 доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Хабарга кўра, бу эркак қўшни хонада жойлашган дўстининг эшиги олдида нарсаларини қолдириш учун ўз хонасини атиги 8 сонияга тарк этиб, коридорга чиққан.

Қоидабузарлик камераларга тушиб қолган, буни билгач, меҳмонхона маъмурлари дарҳол шаҳар соғлиқни сақлаш департаментига сим қоқишган.

Филиппинлик меҳмон ҳеч ким билан мулоқотда бўлмаган, меҳмонхона ҳудудидан ташқарига чиқмаган бўлса-да, департамент 100 минг тайван доллари (3,5 минг АҚШ доллари атрофида) миқдорида жарима ёзиб кетган.

Пандемия бошланганидан бери Тайванда қаттиқ карантин жорий этилмаган: фақат аҳолидан ёппасига тест олиниб, мамлакатга кирувчилар қаттиқ назорат қилиняпти. Маҳаллий қонун чегарадан кириб келган сайёҳлар ва ишчиларнинг иҳоталаш тартибига олинган жойларни тарк этишини ман қилади.

Орол-мамлакат Тайваннинг 23 миллион аҳолиси бор, пандемия бошланганидан бери ковид бўйича 716 та ҳолат аниқланган. Коронавирусга қарши курашишда катта Хитой (қитъа)дан асло қолишаётгани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг