Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каппадокиядаги сайёҳлар 2023 йилнинг илк кунини осмонда қарши олди

Каппадокиядаги сайёҳлар 2023 йилнинг илк кунини осмонда қарши олди

Туркиянинг Каппадокия ўлкасидаги маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар 2023 йилнинг илк кунини ҳаво шарларида парвоз қилган ҳолда қарши олди. Тарихий минтақадаги қоятошлар узра юзлаб ҳаво шарлари учирилган.

Каппадокия ўзига хос табиий ландшафт ва рельефга эга бўлиб, Перибажалари водийси, қоялар бағрида барпо этилган кўҳна ибодатхоналари, Деринкую ва Каймакли каби ерости шаҳарлари, сирли ғорлари билан машҳур.

Вулқонлар отилиши ва табиат ўзгаришлари оқибатида минтақада бетакрор обидалар ҳосил бўлган.

ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Каппадокияда йилнинг ўртача 300 кунида ҳаво шарлари учирилади.

Оқсарой, Невшеҳир, Қиршеҳир, Қайсари ва Нигдэ вилоятлари ҳудудини қамраб олувчи тарихий ўлкага 2022 йилнинг 11 ойида қарийб 4 миллион сайёҳ борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг