Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канадада тўрт мусулмоннинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи ҳақида маълумот берилди

Канадада тўрт мусулмоннинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи ҳақида маълумот берилди

Канаданинг Лондон шаҳрида бир мусулмон оиласини машинада уриб юбориб, тўрт кишининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи ҳақида маълумот берди. Хабар қилинишича, ҳайдовчи бирор экстримистик гуруҳга тегишли бўлмаган, бунгача бирор кишининг жонига қасд қилмаган, аммо ҳужумни олдиндан режалаштирилган.

Аввалроқ, Онтарио шаҳридаги полиция автомобил ҳайдовчиси атайлаб мусулмон оиласини уриб юборганини - тўрт киши ҳалок бўлганини ва фақат тўққиз ёшли бола тирик қолгани ҳақида хабар қилган эди. Полиция жиноят содир бўлган жойга етиб келганидан кўп ўтмай, гумонланувчи, 20 ёшли Натаниэл Велтманни ҳибсга олган.

Ҳайдовчи ҳозирда хибсга олинган, тўрт кишига нисбатан қасддан қотиллик қилишда айбланмоқда. Ушбу воқеа тўрт йил олдин Квебек масжидидаги кейин мусулмонларга қилинган энг қонли ҳужумлардан бирига айланди. Отишма уюштирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

«Жабрланганлар мусулмон бўлганликлари сабабли жиноят нишонига айланган деб тахмин қилинмоқда. Айбланувчи ва жабрланувчилар ўртасида олдиндан алоқалар мавжуд бўлмаган. Ҳайдовчи ҳеч қандай хавфли гуруҳга мансуб бўлмаган», — дейди маҳаллий полиция катта терговчиси Пол Уэйт.

Уэйтнинг айтишича, полиция ҳанузгача тергов ҳаракатларини олиб бормоқда, ҳозирда батафсил тафсилотларни ошкор қила олмайди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг