Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Канадада торнадо туфайли уйлар вайрон бўлди (видео)

Канадада торнадо туфайли уйлар вайрон бўлди (видео)

Канадада 1 июл, шанба куни Маунтин-Вью округи ҳудудидан ўтган кучли торнадодан сўнг ўндан ортиқ уй шикастланди, бир нечтаси бутунлай вайрон бўлди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.

«Бешта уй бутунлай вайрон бўлди, улардан бирининг ертўласидан қутқарувчилар аёлни олиб чиқишди», деди ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи Жордан Шаффер.

Кўплаб уйлар шикастланган бўлса-да, қурбонлар йўқ, дейилади полиция маълумотида. Бироқ, чорва молларининг йўқолиши ҳолатлари мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг