Канадада машина қасддан оилани босиб кетди
Лондонда (Онтарио, Канада) автомобиль ҳайдовчиси қасддан мусулмон оилани уриб юборди. РИA Новости хабарига кўра тўрт киши ҳалок бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, якшанба куни кечқурун беш кишилик оилани машина уриб юборган, биттаси жойида ва уч нафари шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Фақат тўққиз ёшли бола тирик қолган. У жиддий, лекин ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олган.
«Бу қасддан қилинган ҳаракат, деб ҳисоблаймиз, жабрланганларга қарши ҳужум уларнинг мусулмон эканликлари билан боғлиқ», — деди шаҳар полицияси раҳбари.
Ҳокимнинг буйруғига биноан шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилиниб, байроқлар туширилди.
Шаҳар ҳокими Twitterда жойлаштирилган баёнотида мусулмонлар ҳамжамияти вакиллари билан учрашиб, уларга ҳамдардлик билдиришини ва шаҳарда ўзларини хавфсиз ҳис қилишларига ишонтиришини таъкидлади.
Полиция жиноят содир бўлган жойга келганидан кўп ўтмай 20 ёшли гумонланувчи йигитни ҳибсга олди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter