+49,6 даража! Канадада жазирама иссиқ 500 га яқин кишининг ўлимига сабабчи бўлди
Канаданинг Британия Колумбияси вилоятида фавқулодда ўлим ҳолатлари кўпайиб кетди. «РИА Новости» хабар беришича, ҳудудда бир неча кун давомида 486 киши вафот этган, уларнинг ўлимига шимолий ўлкада айни пайтда ҳукм сураётган жазирама иссиқ сабабчи бўлгани айтилмоқда.
Сешанба куни Британия Колумбияси ҳукумати вилоятнинг турли шаҳарларида 100 дан зиёд инсон фавқулодда юқори ҳаво ҳарорати қурбонига айлангани хабарини берганди.
Метеорологлар 29 июнь куни ушбу ҳудудда 49,6 даражали ҳарорат рекордини қайд этишган.
Фавқулодда ўлим ҳолатларини ўрганувчи коронерлик хизмати маълумотларига кўра, пайшанбага келиб Британия Колумбиясида иссиқ ҳаво оқибатида ўлганлар сони 486 нафарни ташкил этди. Бу рақам янада катталашиши эҳтимоли мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter